Yak. Apr 28th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, мутасаддилар иштирокида, янги қуриб битказилган ижтимоий кўникма марказининг биноси билан танишди.

Янги бинодан 14 та яшаш хонаси, 2 та ҳаммом, фуқароларни рўйхатдан ўтказиш хонаси жой олган.

Маруфжон Усмонов масъулларга айни пайтда эски бинода истиқомат қилаётган фуқароларни босқичма-босқич янги бинога кўчириш ва зарур жихозлар билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди.