Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Chor. Noy 6th, 2024

Янги таҳрирдаги Конституцияда эълон қилинган ижтимоий давлат тамойилларини инобатга олган ҳолда, фуқароларнинг ижтимоий ҳимояга оид ҳуқуқларини ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш, аҳолига ижтимоий хизматларни кўрсатиш сифатини тубдан ошириш ҳамда мазкур соҳага илғор халқаро стандартларга асосланган мутлақо янги бошқарув тизимини жорий этиш чорлари кўрилмоқда.

Президентимизнинг «Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида комплекс ёндашув асосида профессионал ижтимоий ҳимоя тизимини жорий қилиш назарда тутилган.

Куни кеча Қўқонда Фарғона вилояти прокуратураси, Қўқон шаҳар ҳокимлиги, маҳалла тизими мутасаддилари иштирокида ўтказилган семинарда Фармон мазмун-моҳияти, унга асосан ўтказилаётган хатловларни амалга ошириш принциплари етказилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Click to listen highlighted text!