Dush. Iyun 24th, 2024

Штаб йиғилишида Республика “Ҳунарманд” уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаев, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимовлар фестивальга тайёргарлик бўйича амалга оширилган ишлар хусусида ахборот бериб, мамлакатимизнинг турли вилоятларидан келган вакиллар, фестивальни ўтказиш учун масъул идора ташкилотлар билан кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича фикр алмашдилар.

Хусусан, йиғилишда фестиваль ғолиблари учун таклиф этилаётган совринлар намуналари, хорижий ва маҳаллий меҳмонлар учун эсдалик сувенирлари, фестиваль иштирокчилари учун идентификация бейджиклари бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Шунингдек мамлакатимизнинг барча вилоятларидан “Мен Қўқонга бораман” шиори остида ўтказилган танловларда танлаб олинган 1200 та ҳунармандларни Ўрда майдонида жойлаштириш, хавфсизлик, меҳмонхона, ҳорижий меҳмонларни кутиб олиш каби кўплаб масалалар муҳокама этилди.