Матбуот анжуманида Республика “Ҳунарманд” уюшмаси раисининг ўринбосари Бобуржон Мансуров ҳунармандчилик фестивали ва Халқаро кулолчилик форумини юқори савияда ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди.
Шу билан бир қаторда, мутасаддилар журналистларни қизиқтирган кўплаб саволларга ҳам жавоб бердилар.