29-«Чорчинор» маҳалласидаги нуронийлар, ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқаролар учун Рамазон ойи муносабати билан ташкил этилган саховат тадбирида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди.
Маруфжон Усмонов Янги Ўзбекистонни барпо этиш мақсадида давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари, Конституциямизга киритилаётган муҳим ўзгартиришлар хусусида сўзлаб берди.
Қуръон-тиловат қилиниб, дуоларда халқимиз, юртимиз ва Президентимизга эзгу тилаклар билдирилди.