Байрам муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди.
Шаҳар ҳокими Президентимизнинг ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларига йўллаган табригини ўқиб эшиттириб, шаҳримизда фаолият юритиб келаётган ходимларни самимий муборакбод этди.
Юртимизда жамоат хавфсизлиги, халқимиз осойишталигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун бир қатор ички ишлар ходимлари ва фахрийлар Қўқон шаҳар ҳокимининг Ташаккурномалари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.