Chor. Fev 21st, 2024

Маруфжон Усмонов 25-“Қипчоқариқ” маҳалласида истиқомат қиладиган дурадгорнинг хонадонида жойлашган устахонаси билан танишиб, мавжуд муаммо-масалаларни ўрганди.

Дурадгорлик соҳасида фаолият юритаётган устанинг мурожаатига кўра, шаҳар ҳокими масъулларга устахонани таъмирлаб бериш, айланма маблағ учун кредит олишда кўмак бериш бўйича кўрсатмалар берди.

👉 Маълумот учун: Президентимизнинг “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” (https://lex.uz/docs/4622088)ги қарори мамлакатимизда миллий ҳунармандчилик, халқ бадиий ва амалий санъатини ривожлантириш, бу орқали халқимизнинг бой маданий мероси ва тарихий анъаналарини тўлиқ сақлаб қолиш, банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилаларни ҳунармандчиликка кенг жалб этиш орқали уларнинг иш билан бандлигини таъминлашга кенг имкониятлар очиб берди.