Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Yak. Sen 8th, 2024

Давлатимиз раҳбарининг фуқароларнинг ижтимоий муаммоларини “маҳаллабай” ҳал этиш, қамбағалликдан чиқариш ва ҳудудларни маҳалладаги драйвер йўналишлар асосида ривожлантриш мақсадида ташкил этилган ҳоким ёрдамчилари институти Қўқон шаҳрида ҳам ўз самарасини бермоқда.

 

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 45-“Ашурали Зоҳирий” маҳалласида хонадонма-хонадон юриш натижасида ҳоким ёрдамчиси томонидан аниқланган муаммоларни ҳал этиш чораларини кўрмоқда.

 

Хусусан, маҳаллада ўтказилган қабулда темирчилик соҳасида ҳунари бор фуқароларнинг фаолияти учун маҳалладан ер майдони ажратиб бериш масаласи кўриб чиқилган эди. Бугун Маруфжон Уcмонов маҳалла фаоллари ва бир қатор мутасаддилар иштирокида маҳалла ҳудудидаги фойдланилмаётган ер майдонидан ҳунармандлар учун ижарага ер майдони ажратиб берди.

 

Янги ҳунармандчилик цехларининг ишга туширилиши натижасида маҳаллада 20 дан зиёд фуқаролар доимий даромад манбаи билан таъминланади.

Click to listen highlighted text!