Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Pay. Dek 5th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Фарғона вилояти «Ҳунарманд» уюшмаси мутасаддилари, Қўқонлик ҳунармандлар билан II-Халқаро ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик масалаларини муҳокама этди.

 

Айни пайтда, ҳунармандлар устахоналари жойлашган Жомеъ мажмуасида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Тарихий обида ҳудуди ҳамда атрофидаги гулзор ва майсазорлар обод этилмоқда. Манзарали гуллар ва кўчатлар экилмоқда.

 

Шаҳар ҳокими мутасаддиларга ҳунармандлар павильонлари ва мажмуа ҳудудини доимий ободончилигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди. «Жахон ҳунармандлари шаҳри ва Туркий Кенгаш давлатларининг туризм пойтахти каби юксак мақомларга эга бўлган шаҳримизга эндиликда сайёҳлар оқими тўхтамайди, тарихий обидалар, марказий кўчалар ва шаҳримиз қиёфаси 24 соат кўркам кўринишда бўлишини таъминлашимиз шарт», деди Маруфжон Усмонов.

Click to listen highlighted text!