Sesh. Apr 23rd, 2024

Навбатдаги штаб йиғилишида мутасаддиларнинг бажарилган ишлар юзасидан ҳисоботлари тингланиб, мавжуд муаммо масалаларни ҳал этиш чоралари кўрилди.

Мутасаддиларга Ўрда майдонида саҳна реконструкцияси, носоз плита қопламаларини янгилаш, ротондаларни таъмирлаш, темир тўсиқларни бўёқларини янгилаш ишларини жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Марказий кўчалардаги йўлларни таъмирлаш, кўпқаватли уйлар фасадларини кўркам ҳолатга келтириш, йўл бўйидаги гулзорларни кўкаламзорлаштириш, меҳмонхона, хостеллар, овқатланиш муассасаларини талаб даражасига келтириш ва бошқа кўплаб масалалар юзасидан топшириқлар берилди.