Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Chor. Okt 9th, 2024

Вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларидан таркиб топган Ҳукумат комиссиясининг Қўқон шаҳрида ўтказилган учрашувида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Республика Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев, бизнес-омбудсман Дилмурод Қосимов иштирок этдилар. Учрашувда вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидан келган 60 нафардан зиёд тадбиркорлар қатнашдилар.

Мулоқотда иштирок этган тадбиркорларнинг Республика вазирлик ва идораларида ўз ечимини кутаётган масалалари, хусусан, банк кредитлари олиш, субсидиялар ажратиш, мавжуд кредитлар муддатини узайтириш, қўшилган қиймат солиғини қайтариб олишга кўмаклашиш, электр энергияси тармоғи тортиш ва бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаатлари Ҳукумат комиссияси вакиллари томонидан тингланди, ҳар бирининг қонуний ечимини таъминлаш бўйича вазирлик ва идораларга вазифалар белгилаб берилди.

Click to listen highlighted text!