Chor. May 22nd, 2024

Яъни марказлашган “Иссиқлик манбаи” корхонаси функциясини бир неча ҳудудий иссиқлик ишлаб чиқарувчи корхоналар бажаради.

Абу-Тойиб Ҳуқандий, Навоий мавзеси каби кўпқаватли уйлар жойлашган ҳудуларда 2 та гача иссиқлик тармоғи бўлади. Кўп қаватли уйларда яшовчи фуқароларнинг алоҳида иссиқлик тармоғига эҳтиёжи қолмайди.

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов бошчилигида мутасаддилар гуруҳи айни пайтда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида Президентимизнинг “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида бу ерда ҳудудий иссиқлик тармоқларини жорий этиш тажрибасини ўрганмоқда.

Маруфжон Усмонов, мутасаддилар, бошқарув сервис компаниялари вакиллари ва фуқаролар билан мулоқот қилиб, шаҳримизда катта миқдорда электр энергияси ва табиий газни тежашга имкон берадиган ҳудудий иситиш тизимларини Қўқон шаҳрида ҳам жорий этиш имкониятларини ўрганмоқда.