Pay. Okt 5th, 2023

Хусусан, бугун ҳоким ёрдамчилари учун ўтказилган семинар-тренингда Қўқон шаҳар ҳокимлиги, пенсия жамғармаси, солиқ идораси, кадастр ва ижара маркази мутасаддилари иштирокида маҳаллаларда “фуқаробай” ишлаш бўйича иштирокчиларнинг малакаси оширилди.

 

Семинарда уй-жой учун субсидия тайинлаш, фуқароларга тўланадиган ижтимоий нафақалар, тадбиркорларга фаолиятини ривожлантиришда кўмак кўрсатиш, ер-мулкка эгалик қилиш ва ижарага олиш масалалари бўйича маълумотлар берилди.

 

Интерфаол мулоқот тарзида ўтган семинарда иштирокчиларнинг кўплаб саволларига жавоб берилди. Семинар Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий саҳифасида жонли эфирда ҳам узатилди.