Қўқон шаҳар ҳокими тиббиёт соҳаси мутасаддилари билан мулоқот қилиб, 25-30 май кунлари Қўқон шаҳрида ўтказиладиган тиббий кўрик ва тиббий муолажаларга тайёргарлик кўриш, маҳаллий тиббиёт ҳодимларида ташҳис қўйиш ва даволашда қийинчиликлар бўлган беморлар рўйҳатини шакллантириш юзасидан кўрсатмалар берди.
Турли норасмий манбааларга кўра Ҳиндистон тиббий туризм бўйича дунёда еттинчи ўринда туради ва тиббиёт соҳасида жаҳон стандартларига асосланган даражага эришган.
Маруфжон Усмонов болалар ортопеди, травмотолог, кардиохирург, эндокринолог, нейрохирург ва онколог томонидан ўтказиладиган тиббий муолажаларга ҳам юқори савияда тайёргарлик кўриш бўйича вазифалар белгилаб берди.