Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов «Afzal Healthcare» (https://afzalhealthcare.com/) компанияси мутасаддилари ва ҳиндистонлик шифокорлар билан Қўқон шаҳрида талаб юқори бўлган замонавий тиббий хизматлар кўрсатадиган янги клиникалар ташкил этиш, Қўқон шаҳридаги шифокорларнинг Ҳиндистонда малакасини ошириш, юқори малакали ҳинд шифокорлари иштирокида тиббий кўрик ва муолажалар ташкил этиш масалаларини муҳокама этди.
Мулоқот чоғида онкология, нефрология, урология, эндокринология каби бир қатор соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.