Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Маниш Прабхат билан музокаралар олиб борди.
Музокараларда Қўқон шаҳрида ўтказилаётган ҳинд маданий тадбирлари, барча соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни ривожалантириш масалалари муҳокама этилди.
Хусусан, учрашувда Қўқон шаҳрида ҳиндистонлик сармоядорлар маблағлари ҳисобидан янги фармацевтика компанияларини ташкил этиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Учрашув сўнггида томонлар музокаралардан қониқиш ҳосил қилганини билдириб, барча соҳаларда алоқаларни давом эттириш ва ривожлантиришга келишиб олдилар.