Sesh. Apr 23rd, 2024
Шаҳар ҳокими фуқаролар масжидларда ҳайит намозларини тартибли адо этишлари учун муносиб шароит яратиш бўйича кўрсатмалар берди

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтказилган сафланиш тадбирида ҳайит намозларида фуқаролар ҳавфсизлигини таъминлаш юзасидан вазифалар белгилаб берди.

 

Шаҳар ҳокими фуқаролар масжидларда ҳайит намозларини тартибли адо этишлари учун муносиб шароит яратиш, фуқаролар ҳавфсизлигини таъминлаш, транспорт ва пиёдалар ҳаракатланишини ташкил этиш, масжидларда мутасаддилардан иборат штаблар ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.

 

Сафланишда Қўқон шаҳар прокурори Улуғбек Ҳамдамов, шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи, полковник Фарходжон Ҳасанов ва бошқа мутасаддилар ҳам масъулларга хизмат вазифасини намунали адо этишлари бўйича йўриқномалар бердилар.