1-сектор раҳбари, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Қўқон шаҳридаги ҳарбий гарнизонда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 29 йилиги ҳамда 14 январь «Ватан ҳимоячилари куни» муносабати билан ташкил этилган тадбирда иштирок этди.
Қўқон шаҳар ҳокими, сектор раҳбарлари, шаҳар фаоллари ва ҳарбий хизматчилар ҳарбий қоровул билан «Ватан ҳимоячилари» мемориали остига гулчамбар қўйдилар, Ватанамиз сарҳадлари ҳимояси йўлида шаҳид кетган ҳамюртларимизга ҳурмат бажо келтирдилар.
Ҳарбий майдонда ўтказилган тантанали тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими барча иштирокчиларни «Ватан ҳимоячилари куни» билан муборакбод этиб, Муҳтарам Юртбошимизнинг байрам муносабати билан халқимизга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.
Ўз хизматлари билан сафдошларига ўрнак бўлаётган бир қатор ҳарбийлар ҳамда фидокорона хизмат қилиб, нафақага чиққан фахрийларга Қўқон шаҳар ҳокимлигининг Ташаккурномалари ва эсдалик совғаларини топширди.
Ўз навбатида, гарнизон кумондонлиги ҳарбий соҳа ривожига қўшаётган ҳиссалари учун 1-ҳарбий-маъмурий сектор бошлиғи Маруфжон Усмоновга ва шаҳримиз секторлари раҳбарларига миннатдорчилик изҳор этиб, эсдалик совғаларини топширди.
Ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Маруфжон Усмонов ҳарбийларнинг оила аъзолари билан сухбатда бўлиб, шарафли ва машаққатли хизматларида ўз яқинларига елкадош бўлаётганлари учун, муносиб фарзандлар тарбиялаб берганлари учун чуқур миннатдорчилик изҳор этди