Chor. Okt 4th, 2023

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, шаҳар имом ҳатиби Абдумажид қори Исақов, кенг жамоатчилик вакиллари ҳаж зиёратини адо этиб келган фуқароларни кутиб олдилар.

Тантанали маросимда қурбонлик қилиниб, Қуръон тиловат, дуоларда яратгандан элга омонлик, юртга тинчлик, Юртбошимизга сиҳат-саломатлик сўралди.

Маруфжон Усмонов сўнгги йилларда мамлакатимизда дин ва виждон эркинлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан зиёратчиларимиз учун ҳаж сафари квотасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар хусусида маълумот бериб, барча зиёратчиларни самимий муборакбод этди.