Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 2-Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўтказилган Грэпплинг бўйича Халқаро турнирда иштирок этди.
Маруфжон Усмонов мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, уни кенг тарғиб этишга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб ўтиб, мусобақа иштирокчиларига омад тилади.
16-18 ёшли ўсмирлар ўртасида ўтказилган Халқаро мусобақани финал беллашувларини Қўқон шаҳар ҳокими ҳам қизиқиш билан кузатди. Мусобақада совринли ўринларни эгаллаган иштирокчиларга Маруфжон Усмонов медаллар ва эсдалик совғаларини топширди.