Shan. Apr 27th, 2024

Ўзбекистон мадҳияси, спортчиларнинг саф тортиши ва қизиқарли лазер шоуси билан бошланган мусобақаларда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва секторлар раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.

Шаҳар ҳокими мусобақа иштирокчиларини қутлаб, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, айниқса ёшларни спортга кенг жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди.

Муросасиз беллашувларга бой бўлган мусобақанинг финал босқичида мамлакатимизнинг турли ҳудудлари ва қўшни давлатлардан келган ёш спортчилар қатнашдилар.

Тақдирлаш маросимида Қўқон шаҳар ҳокими ва секторлар раҳбарлари ғолибларга медаллар ва эсдалик совғаларини тантанали равишда топширдилар.

Мусобақани ташкил этиш ва грепплинг спорт турини тарғиб этишга қўшган ҳиссаси учун Маруфжон Усмонов Ўзбекистон панкратион ва грепплинг ассоциациясининг чемпионлик камари билан тақдирланди.

Мусобақада ушбу спорт турида кўплаб етакчи спортчиларни тарбиялаган, ва ўзи ҳам халқаро миқёсда юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббий, жахон чемпиони Дилшоджон Мирзахаджаевнинг ҳам ушбу спорт тури ривожига қўшаётган улкан ҳиссаси эътироф этилди.

Мамлакатимизда нисбатан янги бўлган ушбу спорт тури бўйича “Спорт бу маданият” шиори остида ўтказилган мусобақаларни юзлаб томошабинлар катта қизиқиш билан кузатиб бордилар.