Учрашувда маҳаллалардаги уюшмаган ва фаол ёшлар, ёшлар етакчилари Шарқий ҳарбий округ кўмондони, генерал-майор Саидов Айбек Азатович билан суҳбатда бўлиб, қиқзиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, она-ватанга муҳаббат ва садоқат, ватнапарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган учрашувда, ҳарбий хизматнинг шарафи ва имтиёзлари, тинимсиз билим олиш ва фойдали кўникмаларни шакллантириш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалалари хусусида сўз борди.
Учрашув сўнггида энг фаол иштирок этган қатнашчиларга Шарқий округ кўмондонлигининг Ташаккурномалари тантанали равишда топширилди.