Фарғона вилоятининг турли ҳудудларида истиқомат қиладиган ёшлар билан ўтказилаётган учрашувда Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамов, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Фарғона вилояти ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи Муҳаммадамин Ғаниевлар иштирок этмоқдалар.
Учрашувда ёшларнинг турли мавзудаги ижтимоий муаммолари бўйича мурожаатлари кўриб чиқилиб, масъулларга вазифалар белгилаб берилмоқда.
Энг мазмўнли савол ва таклифлар билдирган ёшлар рағбатлантирилмоқда.