Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Shan. Sen 14th, 2024

Ушбу мақсадда Қўқон шаҳар Оила ва хотин-қилар бўлими томонидан маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, ҳимоя ордери берилган аёл-қизлар учун ўтказилган семинарда мамлакатимизда аёллар ва эркаклар учун берилган тенг ҳуқуқлар ва тенг имкониятлардан фойдаланиш, хотин-қизларнингижтимоий фаоллигини ошириш, гендер зўравонликларининг олдини олиш бўйича амалий кўникмалар берилди.

Ҳусусан семинарда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан жамиятда аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш мақсадида “Гендер-мадад” электрон ҳуқуқий маслаҳатчи лойиҳаси, гендер тенглиги бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий хужжатлар, ахборот майдонида аёлларга нисбатан зўравонлик ва шавқатсизликни тарғиб этишни таъқиқлаш борасида амалга оширилган ишлар бўйича маълумотлар тақдим этилиб, иштирокчиларн қизиқтирилган саволларига жавоб берилди.

Click to listen highlighted text!