Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 40-«Нурафшон» маҳалласида аҳоли хонадонларида ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган муаммолар бўйича мутасаддиларга вазифалар белгилаб берган эди.
Хусусан Маърифат кўчаси, 4-уйда истиқомат қиладиган фуқароларнинг муаммолари комплекс ҳал этилди. Фуқаронинг фарзандига ногиронлик аравачаси етказиб берилиб, хонадон сув ва газ тармоқларига уланди. Ҳисоблаш ускуналари ҳам бепул ўрнатиб берилди.
Фуқаронинг таъмирталаб аҳволга келиб қолган уйи ҳам таъмирлаб берилиб, боғига мевали кўчатлар экиб берилди.