Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов уй-жой шароитини яхшилашда ёрдам кўрсатишни илтимос қилиб мурожаат қилган фуқаронинг хонадонини жойида бориб ўрганди.
Шаҳар ҳокими хонадон, унинг эгалари ва ижтимоий шароитлар билан танишиб, мутасаддиларга топшириқлар берди. Фуқаронинг хонадони таъмирлаб берилади, унинг ижтимоий ҳолатини яхшилаш чоралари кўрилади.
Анорхон Аҳмаджонова шаҳар ҳокимига эътибор учун миннатдорчилик изҳор этиб, эҳтиёжманд фуқароларнинг муаммоларини ҳал этишни давлат сиёсати даражасига олиб чиққан давлатимиз раҳбарини дуо қилди.