Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Жахонгир Жуманов Қўқон шаҳрида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари билан мулоқот қилиб, эҳтиёжманд фуқароларни камбағалликдан чиқариш, тадбиркорлик ва кичик бизнесга йўналтириш, фуқароларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб қувватлаш, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган аҳолига эҳтиёж юқори бўлган маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишга мўлжалланган тайёр лойиҳаларни таклиф этиш бўйича кўрсатмалар берди.