Chor. Okt 4th, 2023

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов маҳалла тизими мутасаддиларига аҳоли ўртасида ер ва мулк солиқларини ўз вақтида тўлаб бориши бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш ҳамда муқобил энергия манбааларидан фойдаланишни кенг жорий этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Шаҳар ҳокими бу борада яратилган имкониятлар ва имтиёзлар хусусида маълумот бериб, инновацион энергия манбааларидан фойдаланиш барча учун фойдали давр талаби эканини таъкидлаб ўтди.

Маруфжон Усмонов маҳаллалар ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, саноат бозорларида содир бўлган ёнғинда мол-мулкига зарар етган тадбиркорларни имтиёзли кредитлар билан таъминлаш масалалари бўйича ҳам масъулларга вазифалар белгилаб берди.