“Сунбула” маҳалласида “Аёллар дафтарига” киритилган Гулчеҳрахон Усмоновага терига ишлов бериш ускуналарини сотиб олиш учун имтиёзли кредит ажратилган. Айни пайтда ушбу хонадон аъзолари, касаначилик асосида, пойабзал ҳомашёсига ишлов бериб, даромад қилмоқда.