Шу кунгача шаҳримизнинг “Райхон”, “Олтин водий”, “Шалдирамоқ”, “Наврўз”, “Истиқбол” маҳаллаларида минглаб аҳолига ош дамлаб тарқатилди.
Айрим ҳудудларда тадбиркорлар ҳам ташаббус кўрсатиб, ушбу ишга ўз ҳиссаларини қўшдилар.
Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида амалга оширилаётган ишларда Қўқон шаҳар Мудофаа бўлимининг ҳам ҳиссаси катта бўлмоқда. Ош танновул қилгани келган фуқароларга ҳарбийлар томонидан тақдим этилган иссиқ палаткалар ва сув қайнатиш ускуналари хизмат қилмоқда.
Президентимиз ташаббусига биноан, бир неча кун давомида, энергия таъминотидаги узилишлар туфайли иссиқ овқат тайёрлашда қийинчиликларга дучор бўлаётган фуқароларга ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.