Shan. Apr 27th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 51-“Зилол” маҳалласи фуқароларининг тадбиркорлик фаолияти учун ер майдони ажратиш борасидаги мурожаатини кўриб чиқди.

 

Фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 8 июнь 2021 йилдаги 6243 сонли “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (https://lex.uz/docs/5450176) Фармонига асосан, цитата “маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш, бекор қилиш”, улар юзасидан қарор, фармойиш ёки бошқа турдаги ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқи 2021 йил 1 августдан бекор қилингани тушунтирилди.

 

Мутасаддиларга масалани қонуний тартибда, ижара ҳуқуқи асосида, ҳал этиш вазифаси юклатилди.