Хусусан, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов томонидан ўтказилган фуқаролар қабулида аҳоли ва тадбиркорларнинг муаммоли масалалари ҳал этилди.
Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан мамлакатимизда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизими тубдан ислоҳ қилинди, бир неча йил аввал ҳам аҳоли раҳбарлар билан ҳеч қандай тўсиқларсиз мулоқот қилиб, муаммоларини жойида ҳал этишларини тасаввур ҳам қилиб бўлмас эди.
Хусусан, ҳафтанинг ҳар душанба ва пайшанба кунлари бўлиб ўтаётган Қўқон шаҳар ҳокимининг қабулларида минглаб фуқароларнинг мурожаатлари ҳал этилмоқда.