Chor. Okt 4th, 2023

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Ўрда майдонида II Халқаро ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик ишларини кўздан кечириб, мутасаддиларга вазифалар белгилаб берди.

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Ўрда майдони, шаҳримиздаги марказий кўчаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, фестиваль шиорлари ва тарғибот материалларини жойлаштириш ва бошқа масалалар бўйича амалга оширилган ишлар хусусида маълумот берди.