Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва секторлар раҳбарлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил топганлигининг 28 йиллик байрами муносабати билан Қўқон шаҳар бўлими хизматчиларини муборакбод этиб, намунали хизматлари билан сафдошларига ўрнак бўлаётган хизматчиларга Ташаккурномалар ва эсдалик совғаларини тантанали равишда топширдилар.