Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов айни пайтда тиббиёт ва фармацевтика маҳсулотлари импорти билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъекти вакиллари билан янги ишлаб чиқариш заводини ташкил этиш масалаларини муҳокама этди.
10 миллиард сўмлик дастгоҳлар ўрнатилиши режалаштирилаётган лойиҳа доирасида импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.