Қўқон шаҳар ҳокими «Мастона» корхонаси фаолияти билан танишиб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажмини ошириш, экспорт салоҳиятини юксалтириш имкониятлари, мавжуд муаммоларни ўрганди.
Шаҳар ҳокими корхона раҳбарияти билан мулоқотда бўлиб, қишки озиқ-овқат заҳирасини яратиш, солиқ тўловларини ўз вақтида амалга ошириш, «Яшил макон» лойиҳаси доирасида кўкаламзорлаштириш акцияларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.
Маруфжон Усмонов ишчи, хизматчилар билан ҳам суҳбатда бўлиб, корхонада улар учун яратилган шароитлар билан қизиқди.