Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Халқ таълими бўлими томонидан ташкил этилган байрам тадбирида иштирок этди. Шаҳар ҳокими мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан таълим соҳасига қаратилаётган эътибор кириб келаётган янги йил номида ҳам ўз аксини топганини таъкидлаб ўтди. Маруфжон Усмонов «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» билан барчани самимий муборакбод этиб, тинчлик-ҳотиржамлик, аҳоли дастурхонига тўкин-сочинлик, меҳнат фаолиятида улкан муваффақиятлар тилади.
Мамлакатимиз ва жахонда ўтказилган спорт мусобақалари, вилоятимизда ўтказилган олимпиада ва кўрик-танловларда юқри натижаларга эришган ёшлар ва уларнинг ота-оналари Қўқон шаҳар ҳокимининг Ташакккурномалари билан тақдирландилар.
Маруфжон Усмонов таълим кўрсаткичлари рейтингида юқори поғоналарни эгаллаган шаҳримиз мактабларининг директорлари, директор ўринбосарлари ва бошқа масъулларга рағбатлантирувчи совғаларни тантанали равишда топширди.
Байрам тадбирида ёш ижодкорлар томонидан тайёрланган баддий дастур намойиш этилиб, барчага кўтаринки кайфият баҳшида этди.