Dush. Mar 4th, 2024

Президентимизнинг “Туркий давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (https://lex.uz/uz/docs/6137065) қарорига асосан ўтказилаётган фестивальнинг тантанали очилиш маросимида Туризм ва маданий меърос вазири ўринбосари Бахтиёр Ибрагимов, Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси раиси Ойбек Норинбоев, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмоновлар фестиваль иштирокчиларини қутладилар.

 

Фестивальда Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон ва мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган иштирокчилар қатнашмоқдалар.

 

Айни пайтда Ўрда майдонида миллий спорт ва этноўйинлар, цирк усталарининг намойишлари ҳамда кўргазмали чиқишлари бошланди.