Dush. May 13th, 2024

https://youtu.be/77U-fdhp0Dk
Жамият ҳаётида эзгу қадрият ва анъаналарни чуқур қарор топтириш, ёш авлод маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, она Ватан ва халқимизга муҳаббат ва садоқат туйғусини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга китобхонлик маданиятини оширишга қаратилган кўрик-танлов 15 апрельдан 20 апрельга қадар ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Ўзбекистон ноширлари ва китоб савдоси ташкилоти миллий ассоциацияси, таълим соҳаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган йиғилишда Президент қарорига асосан ўтказилаётган кўрик-танловни юқори савияда ташкил этиш юзасидан кўрсатмалар берди.

Лойиҳа доирасида умумтаълим мактабларида ижодий учрашувлар, сайёр китоб савдо-марафонлари, китоблар мутоалалари ўтказилиши режалаштирилган. Энг фаол иштирокчиларни эса қимматбахо своғалар кутмоқда.