Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Shan. Dek 7th, 2024

Президентимизнинг «Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида«ги қарорига асосан давлат харидлари тизимининг шаффофлигини таъминлаш ва янада такомиллаштириш назарда тутилган.

 

Хусусан, корпоратив буюртмачилар маблағларининг мақсадли сарфланишини таъминлаш ҳамда самарадорлигини ошириш, давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш мақсадида танлов ва тендер савдолари орқали давлат харидларини амалга ошириш тартиб-таомилларини ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон шаклга ўтказиш белгиланган.

 

Корпоратив буюртмачилар, тадбиркорлик субъектлари вакиллари ва ушбу соҳага алоқадор мутасаддилар учун ўтказилган семинарда қарорнинг мазмун-моҳияти, электрон танлов ва тендер платформаларидан фойдаланиш юзасидан маълумот берилди.

Click to listen highlighted text!