Jum. Fev 23rd, 2024

Давлатимиз раҳбари раислигида энергия ресурслари таъминоти юзасидан бугун ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Саховат ва кўмак” жамғармасидан ёлғиз қариялар, кўп фарзандли эҳтиёжманд оилаларга иссиқ кийим, озиқ-овқат тарқатиш, энг оғир ҳолларда уларни шароити бор жойларга жойлаштириш, маҳаллаларда иссиқ овқат тарқатиш пунктларини ташкил этиш белгилаб берилган эди.

Қўқонда ушбу вазифалар ижроси доирасида Мовароунахр кўчасидаги оилавий ётоқхонада истиқомат қилаётган эҳтиёжманд фуқаролар учун ош дамланиб, аҳолига тарқатилди.