Yak. Apr 14th, 2024

https://youtu.be/pf-9oG1NmaI

Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорида, шу жумладан, мурувват, аҳиллик ва ҳамжиҳатликни улуғловчи ушбу фазилатли ойда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича вазифалар белгилаб берилган эди. Қўқон шаҳрида Президент қарорида белгиланган мақсадлар билан ҳамоҳанг равишда халқимизнинг эзгу қадриятлари асосида ташкил этилган ифторлик маросимига 300 га яқин ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқаролар таклиф этилди.

Тадбирда иштирок этган Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов сўнгги йилларда мамлакатимизда дин ва виждон эркинлигини таъминлаш, муқаддас динимизни чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш ва шу билан бир қаторда эҳтиёжманд аҳоли қатламларини камбағалликдан чиқариш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтди. Дуо ва тиловатларда юртимизга тинчлик, Юртбошимизга омонлик, халқимиз дастурхонига тўкин-сочинлик тилаб ниятлар билдирилди.