27, 28, 28-май кунлари 11-оилавий поликлиникада ўтказиладиган муолажаларни юқори савияда ташкил этиш, зарур шарт-шароитлар яратиш Қўқон шаҳрига етиб келган ҳиндистонлик шифокорлар ва шаҳримиз соғлиқни сақлаш тизими мутасаддилари ўртасида ўтказилган мулоқот чоғида муҳокама этилди.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов масъулларга меҳмон шифокорлар учун барча қулайликларни яратиб бериш, тииббий муолажалар билан имкон қадар кўпроқ аҳолини қамраб олиш бўйича кўрсатмалар берди.