Қўқон шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда Фарғона вилояти Дзюдо федерацияси ҳамкорлигида ўтказилган мусобақаларда 2005-2008 йилда туғилган ёшлар қатнашдилар. 300 нафар спортчилар иштирокида ўтказилган мусобақанинг ғолибларига Фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
2021 йил бошидан бери Қўқон шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан бадминтон, белбоғли кураш, мини футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат, шашка, енгил атлетика спорт турларидан 10 та йирик турнирлар ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш бўйича белгилаб вазифалар ижроси асносида ташкил этилган оммавий спорт тадбирларида 5000 дан зиёд ёшлар жалб этилди.