Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Pay. Okt 10th, 2024
Қўқон ҳокими

Қўқон шаҳрида давлатимиз раҳбарининг «Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик» сарлавҳали мақоласи муҳокама этилмоқда.

 

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов корхона-ташкилотлар, идоралар раҳбарлари, маҳалла тизими мутасаддилари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган муҳокамада Президентимиз томонидан давлатлар ўртасида ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйча олға сурилган ташаббуслар, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатлари ва минтақамизда глобал муаммоларни ҳал этиш бўйича билдирилган таклифлар хусусида тўхталиб ўтди.

 

Шаҳар ҳокими сўнгги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган прагматик, тинчликпарвар ташқи сиёсат натижасида қўшни мамлакатлар билан ўзаро манфаатли муносабатлар ривожланиб бораётгани, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузи тобора юксалиб бораётганини таъкидлаб ўтди.



Click to listen highlighted text!