Yak. Iyun 23rd, 2024

Бугунги кунда давлат хизматчиси ўз соҳасини мукаммал даражада эгаллаган мутахассис, фаолиятида ахборот технологияларидан кенг фойдаланаётган, муомала маданиятини санъат даражасига чиқарган халқ хизматидаги инсондир.

Шунинг учун “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда давлат хизматчиларини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилган.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси ташаббуси билан “Соғлом давлат хизматчиси” шиори остида давлат фуқаролик хизматчилари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Ҳусусан, Қўқон шаҳар ҳокимлиги ходимлари хам бугун кўп тармоқли марказий поликлиникада чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, аниқланган ҳасталикларни даволаш, соғлом турмуш тарзи, соғлом овқатланиш бўйича шифокорлар маслаҳатларини олдилар.