⚽️ Шаҳримизда мавжуд 68 та МФЙлардан 16-30 ёш тоифасидаги ёшлардан тузилган жамоалар майдонга тушмоқда.
👏 Тадбирнинг очилиш қисмида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов сўзга чиқиб, ёшларни ушбу мусобақада фаол қатнашишга чақирди ва барчага омад тилади.
✊ Шунингдек, Давлат хавфсизлик хизмати Қўқон шаҳар бўлими бошлиғи ўз сўзида Қўқон шаҳар жамоаси вилоятда, Республикада биринчи ўринни эгаллаб ДХХ раиси қўлидан кубокни олишига ишонч билдирди.
📌 Шаҳар прокурори, ИИБ бошлиғи, ДСИ бошлиғи ҳам тадбирда қатнашиб ёшларга мотиватсия бердилар.
⏳Мусобақанинг шаҳар босқичи апрел-май ойлари давомида бўлиб ўтади.
🛍 Ғолиб жамоаларни қимматбаҳо эсдалик совғалари кутмоқда.
☝️ Қизиқувчи спортсевар ёшлар МФЙ ёшлар етакчиларига мурожаат қилишлари мумкин.