Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, давлат идоралари мутасаддилари иштирокида ўтказилган йиғилишда шаҳримизда коррупциянинг олдини олиш, ҳалоллик билан хизмат қилиш хусусида сўз борди.
Шаҳар ҳокими ушбу соҳада содир этилган жиноятларни ўқиб эшиттириб, суд қарори билан жиноятчиларга тайинланган жазолар хусусида маълумот берди.
📌 Маълумот учун: Сўнги йилларда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари такомиллаштирилди. “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги”ги қонун қабул қилиниб, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди.