Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, Милий гвардия, Фавқулодда вазиятлар бўлими, Ички ишлар, солиқ идоралари, Қўқон шаҳридаги бозорлар мутасаддилари иштирокида бозорларда фуқаролар хавфсизлиги ҳамда жамоат тартибини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалаларини муҳокама этди.
Муҳокамада мутасаддиларнинг давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига ташрифи давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича белгилаб берган вазифалари ижросини таъминлаш юзасидан ўтказилган ўрганишлар бўйича ҳисоботлари тингланди.
Масъулларга жиноятчиликларнинг олдини олиш мақсадида ҳудудларни камералаштириш, ёнғин хавфсизлиги ускуналарини ўрнатиш, жамоат жойларида тартиб-интизомни таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.