Тикув дастгоҳлари, ноутбуклар эндиликда ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, даромад келтириш каби эзгу мақсадларга хизмат қилиши кутилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган «Меҳр дафтари» тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Қўқон шаҳрида «Меҳр дафтари»га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммо ва эҳтиёжлари ўрганилиб, йўл ҳаритаси ишлаб чиқилган эди.
Бугун ёшларга топширилган ускуналар ушбу йўл ҳаритаси ижроси асосида, етим болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлардан бири бўлди.
Бир неча ой олдин «Меҳр дафтари»га киритилган етим болаларга уй-жой ва ноутбуклар топширилгани ҳақида ҳам маълум қилган эдик.
Жорий йилда Қўқон шаҳрида 25 нафар «Меҳр дафтари»га киритилган ёшларнинг турли муаммолари ҳал этилди.